Лозаннадаги Халқаро спорт арбитраж суди (CAS) УЕФАнинг “Манчестер Сити”ни молиявий фэйр-плей қоидасини бузгани учун 2 йилга еврокубоклардан четлатгани ҳақидаги қарорига қарши берилган апелляцияни кўриб чиқмоқда.

CAS тарқатган хабарга кўра, жараёндаги иккала томон – “Манчестер Сити” ва УЕФАнинг кўрсатмаларидан кўнгли тўлган. Энди Халқаро спорт арбитраж суди ушбу иш бўйича якуний қарорни июль ойининг биринчи ярмида эълон қилади.

“Манчестер Сити” айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. Хосеп Гвардиола жамоаси карантиндан кейинги илк баҳсни 17 июнь куни “Арсенал”га қарши ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)