“Манчестер Сити” Холанд бўйича бир қарорга келди

“Манчестер Сити” раҳбарияти кетма-кет икки мавсумдан бери Англия Премьер-лигаси тўпурари бўлиб келаётган Эрлинг Холанд келажаги бўйича бир қарорга келди.

The Mirror нашрининг маълум қилишича, клуб мутасаддилари норвегиялик тўпурар билан янги шартнома имзолашга уриниб кўради.

Холанднинг амалдаги келишуви 2027 йилнинг ярмигача имзоланган. Унга кўра, ҳужумчининг бадал суммаси йилдан-йилга арзонлаб бориши кузатилган.

Холандга “Реал” ва “Барселона” каби гранд клублар анчадан бери қизиқиш билдираётганини инобатга олиб, “шаҳарликлар” 23 ёшли ҳужумчини жамоада узоқроқ муддат сақлаб қолиш учун битимни янгилашга ҳаракат қилмоқда.

Эрлинг Холанд якунланган мавсумда барча турнирларда 45 маротаба майдонга тушиб, 38 та гол ва олтита ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!