"Манчестер Сити" Холанднинг товон пулини тўлашга тайёр
“Манчестер Сити” ҳам “Боруссия” Дортмунд клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд учун курашга киришди.
Sport Witness нашри хабарига кўра, "шаҳарликлар" ёзда немис клубига норвегиялик футболчининг товон пулини тўлашга тайёр. Айтиш керакки, Холанднинг товон пули 75 миллион еврони ташкил қилади.
Лекин “Сити” бундан ташқари барибир футболчининг отаси ва агентига бонуслар тўлаши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Холанд учун "Барселона", "Реал", "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" ҳам кураш олиб бормоқда.
Эрлинг Холанд жорий мавсум “Боруссия” сафида жами 16 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 19 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар