"Манчестер Сити" ёзда 23 ёшли португалиялик футболчини сотиб олмоқчи

"Спортинг" клуби ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш "Манчестер Сити"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

A Bola нашрининг хабар беришича “шаҳарликлар” 23 ёшли португалиялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишни режалаштиришмоқда. Таъкидлаш керакки, Фернандешга шунингдек ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам кураш олиб боришмоқда. Аммо, бу борада “Сити” фаворит дея тилга олинмоқда.

Маълумот учун, Фернандешнинг шартномасида 100 млн евро товон пули белгиланган. Бироқ, “шаҳарликлар” уни 50 млн еврога сотиб олишни режалаштиришмоқда.

У жорий мавсум “Спортинг” сафида жами 48та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 28та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!