![](https://static.sports.uz/crop/62b86fa10371f4c2d83f6be3643b6d4d.jpg)
“Манчестер Сити” – “Ньюкасл”: Тахминий таркиблар билан танишинг
Англия Премьер-лигасининг 25-тури доирасида “Манчестер Сити” “Ньюкасл Юнайтед” билан баҳс олиб боради. Мазкур тўқнашув учун хориж нашрлари ўз тахминий таркибларини эълон қилишмоқда.
“Squashka” нашрининг версияси қуйидагича:
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Нуньес, Стоунс, Аке, Гвардиол, Силва, Ковачич, Фоден, Мармуш, Савио, Холанд
“Ньюкасл”: Дубравка, Триппьер, Фабиан, Борн, Ҳолл, Гимараэш, Тонали, Виллок, Мёрфи, Исак, Гордон
“Sports Mole” сайти эса бўлажак баҳсга қуйидагича тахмин қилмоқда:
“Манчестер Сити”: Ортега; Нуньес, Диаш, Аке, Гвардиол; Гонсалес, Ковачич; Савио, Фоден, Мармуш, Холанд.
“Ньюкасл”: Дубравка; Ливраменто, Фабиан, Борн, Ҳолл; Тонали, Гимараэш, Виллок; Мёрфи, Исак, Гордон
Фақатгина, ушбу сўнгги нашр жароҳатдан яқинда қайтган Натан Акени, Рубен Диаш, Жон Стоунс ёки Абдуқодир Ҳусанов билан бирга, майдонга тушиши мумкин, деб тахмин қилмоқда.
Хабарингиз бор, “шаҳарликлар” ҳимоячиси ҳисобланган Мануэль Аканжи “Реал Мадрид”га қарши баҳсда жароҳат олиб, 8-10 ҳафтага сафдан чиқди.
Маълумот ўрнида, мазкур беллашув 15 февраль куни Тошкент вақти билан 20:00 да бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Фикрлар