"Манчестер Сити"га "Эвертон" футболчиси керак

"Эвертон" клуби ҳимоячиси Мейсон Холгейт "Манчестер Сити"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли футболчи мавсум якунлангач 35 млн евро эвазига “шаҳарликлар” сафига бориб қўшилиши мумкин.

Қайд этиш лозимки, Холгейт нафақат ярим ҳимоя марказида, балки, ўнг қанот ҳимоясида ҳам ўйнай олади.

Маълумот учун, Холгейт “Эвертон” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 25 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!