"Манчестер Сити"га хет-трик қилган ҳужумчини АПЛ грандлари талашяпти
"Спортинг" ҳужумчиси Виктор Дьёкерешга Англия Премьер-лигасининг 2 та клуби қизиқиш билдирмоқда. Хабарларга кўра, "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари форвардни ўз сафларида кўришмоқчи.
Эрик тен Ҳаг лавозимидан озод этилгандан сўнг "қизил иблислар" "Спортинг" мураббийи Рубен Аморим билан шартнома имзолади. 39 ёшли бош мутахассис янги жамоасида шогиридини кўришни хоҳламоқда. "Аристократлар" бўлса, жамоанинг ҳужумларини якунлай оладиган футболчиларни анчадан бери сотиб олишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли швециялик футболчи бу мавсум 17 та ўйинда ҳаракат қилиб, 23 та гол уришга улгурди. Нуфузли Transfermarkt портали уни 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар