“Манчестер Сити”нинг августдаги энг зўр ўйинчиси аниқланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ярим ҳимоячи Райан Шерки август ойи якунларига кўра “Манчестер Сити”нинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу ҳақда “шаҳарликлар”нинг расмий сайти хабар берди.

Ўтган ойда футболчи “Борнмут”га қарши учрашувда (2:1) иккита голли узатма амалга оширди ва “Кристал Пэлас” билан ўйинда (4:1) икки гол урди.

Сўровномада Шеркидан кейинги ўринларни тажрибали ҳимоячилар – Марк Гехи ва Йошко Гвардиол эгаллади.

Райан Шерки 2025 йил ёзидан буён “шаҳарликлар” шарафини ҳимоя қилмоқда. Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2030 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!