Манчестер суперклуби катта трансфер бўйича иш бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Sky Sport нашри журналистлари келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасида иштирок этадиган “Манчестер Юнайтед” сотиб олмоқчи бўлган яна бир ярим ҳимоячи номини айтди

“Манчестер Юнайтед” вакиллари “Ньюкасл” футболчиси Сандро Тоналини трансфер қилиш устида иш олиб бормоқда. Манкунианлар келаси мавсум бошига қадар шу футболчини ҳам харид қилиши кутиляпти.

Sky Sport Italia нашрига кўра, манчестерликлар 2026-2027 йилги Чемпионлар лигасида иштирок этиши муносабати билан таркибни кучайтиришни мақсад қилган.

Жорий мавсумда Тонали барча мусобақаларда 53 та ўйинда қатнашиб, учта гол ва еттита голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!