“Манчестер Юнайтед” А серия чемпиони билан шартнома имзоламоқчи

“Манчестер Юнайтед” ёзги трансфер ойнаси вақтида ҳимоя чизиғини кучайтишни борасида ишларни амалга оширмоқда. “Қизил иблислар” “Милан” фулбэки Фикайо Томорини ўз сафига қўшиб олиш борасида дастлабки музокараларни бошлаш арафасида турибди.

“Calciomercato” нашри хабарига кўра, инглиз клуби яқин вақт ичида Томорининг агентлари билан алоқага киришади. Аммо 24 ёшли англиялик футболчини ватанига қайтишни истамаяти. Фикайо "Милан"ни яхши кўради ва бу ерда ўзини жуда ҳам қулай ҳис қилмоқда.

Маълумот ўрнида, ҳимоячи олдин ҳам Англия Премьер лигасида ўйнаган бўлиб, бир неча мавсум давомида “Челси” шарафини ҳимоя қилган.

Якунига етган мавсум Фикайо Томори "россонерилар"нинг Италия чемпионати доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушган.  Шунингдек, у “Милан” билан А серия чемпионлигини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!