"Манчестер Юнайтед" афсонаси Магуайрни ҳимоя қилди

  • 20 октябрь, 16:34
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Уэйн Руни "The Wayne Rooney Show" подкастида Харри Магуайрга нисбатан йиллар давомида бўлган танқидларга муносабат билдирди.

Tecno

"Магуайр бошидан кечирган босимни мен тасаввур ҳам қила олмайман. У йиллар давомида интернетда кулгига сабаб бўлди. Аммо шунга қарамай, у йўлидан қайтмади ва ҳатто Жаҳон чемпионатларининг рамзий жамоаларига ҳам киритилган.

Бу ҳақиқий тазйиқ, ҳатто камситиш даражасидаги эди. Унга ҳам, оиласига ҳам бу осон бўлмади. Аммо у бунга дош бера олди — бу унинг нақадар кучли инсон эканини кўрсатади. Харри ўзини қайта тиклади ва ҳозир ўз имкониятини тўлиқ намоён қилмоқда. Мен бундан чин дилдан хурсандман", — деди Руни.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи АПЛнинг 8-турида "Ливерпуль" (2:1) дарвозасига ғалаба голини уриб, "қизил иблислар"га 3 очко келтирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!