
“Манчестер Юнайтед” Аморим қўл остида барча замонлар антирекордини қайд этди
“Манчестер Юнайтед” футболчилари Англия Премьер-лиасининг 24-турида ўз майдонида “Кристал Пэлас”га имкониятни бой берди. Рақиб футболчиси Матетанинг дубли меҳмонларга 2:0 ҳисобида ғалаба келтирди.
Opta статистика марказининг маълум қилшича, жамоа Рубен Аморим бош мураббийлигида “Олд-Траффорд”да ўтказилган еттита учрашувдан бештасида ютқазган. Бу барча даврларнинг антирекорди ҳисобланади.
Хусусан, “Манчестер Юнайтед” Дэвид Мойес бошқарувидаги 14 та, Эрик тен Хагда 28 та, Луи ван Галда 30 та, Уле-Гуннар Сульшерда 31 та ва Алекс Фергюсон қўл остидаги 88 та учрашувдан кейин ўз мухлислари кўз ўнгида бешта мағлубиятга учраган эди.
Жозе Моуриньо ва Ральф Рангник бош мураббийлик қилган даврда “Манчестер Юнайтед” бу мураббийларнинг “Олт Траффорд”даги мағлубиятлари сони бешта ўйинга етиб бормаган.
Демак, ҳозирча клуб тарихидаги энг омадсиз мураббий португалиялик Рубен Аморим бўлиб турибди. Жамоани қайта ташкил қилишга уринаётган мутахассис ҳали анча тер тўкишига тўғри келади.
Фикрлар