“Манчестер Юнайтед” бу юлдуздан тўлиқ воз кечишга қарор қилди
2021 йилнинг ёзида “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Боруссия Дортмунд”да порлаган Жейдон Санчони олиш учун 85 миллион евро сарфлаган эди.
Бироқ ўтган мавсумда англиялик футболчи бош мураббий Эрик тен Хаг билан келиша олмай қолди. Натижада клуб уни дортмундликларга ижарага бериб юборди.
24 ёшли Жейдоннинг Бундеслига клубида ишлари юришиб кетди. Ўйини очилган Санчо жамоасини Чемпионлар лигаси финалига чиқишига катта ёрдам берди.
Шунга қарамай, “Манчестер Юнайтед” Жейдон Санчо билан ҳамкорликни давом эттирмасликка ва ёзги трансферлар вақтида уни сотиб юборишга қарор қилган.
Яқинда 130 миллион еврога баҳоланган футболчини манчестерликлар 40 миллион еврога қўйиб юборишгарози экани айтилмоқда.
Фикрлар