“Манчестер Юнайтед” Эрик тен Хаг ўрнига машҳур мураббий топиб қўйди

“Манчестер Юнайтед” учун мавсум муваффақиятсиз бошланди. Мухлислар бош мураббий Эрик тен Хаг истеъфосини талаб қилмоқда.

Гарчи клуб раҳбарияти нидерландиялик мутахассисни қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирган бўлса-да, унинг ўрнига муносиб номзод топиб қўйилди. Бунга жамоа бутун раҳбарият, хусусан, уч ой олдин Эрик тен Хагни ҳайдамоқчи бўлган клуб хўжайинларидан бири сэр Жим Рэтклифф кўз ўнгида ашаддий рақиб – “Ливерпуль”дан 0:3 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учрагани сабаб бўлди.

The Sun нашрининг маълум қилишича, жамоани қабул қилиб олиши мумкин бўлган мураббийлар рўйхати шакллантирилди. Унга кўра, фаворит сифатида Англия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Гарет Саутгейт қайд этилган.

Шунингдек, номзодлар қаторида Маурисио Почеттино, Рууд Ван Нистелрой, Киран Маккенна ва Томас Тухель ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!