"Манчестер Юнайтед" Фернандеш учун таклиф тайёрламоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Матеуш Фернандешни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Журналист Жанлуижи Лонгари маълумотига кўра, манчестерликлар португалиялик футболчи учун расмий таклиф тайёрламоқда. Клублар ўртасидаги музокаралар эса яқин кунларда бошланиши мумкин.

Transfermarkt портали 21 ёшли ярим ҳимоячининг қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда. Унинг "Вест Хэм" билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўртасигача мўлжалланган.

Лондон клуби ўтган мавсум якунига кўра Англия Премьер-лигасидаги ўрнини сақлаб қола олмади. Шу сабабли клуб молиявий вазиятни ҳисобга олган ҳолда футболчини бозор баҳосидан арзонроқ нархда сотишга мажбур бўлиши мумкин.

Фернандеш "Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансферлар рўйхатидаги асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!