“Манчестер Юнайтед” Фернандешга рухсат бериб юборди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоа етакчиси ва сардори Бруну Фернандеш билан хайрлашишга тайёр.
TEAMtalk нашрининг ёзишича, клуб хўжайинлари португалиялик футболчига Саудия Арабистони клублари билан музокара бошлашига рухсат бериб юборган.
29 ёшли плеймейкерга саудияликларнинг икки гранд клуби – “Ан-Наср” ва “Ал-Иттиҳод” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Фернандешнинг ўзи собиқ жамоадоши ва ҳамюрти ўйнаётган “Ан-Наср”га ўтишга мойиллик билдираётгани айтилмоқда.
Фернандеш якунланган мавсумда барча турнирларда 48 та учрашувда майдонга тушиб, манчестерликлар учун 15 та гол ва 13 та ассист муаллифи бўлди.
2026 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга футболчи Transfermarkt портали экспертлари томонидан 70 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар