“Манчестер Юнайтед” ғаройиб мураббий топди

“Манчестер Юнайтед” жамоани муваффақиятлар сари етаклай оладиган мутахассис топди.

Илгари клубда оддий мураббий бўлиб ишлаган Киран Маккенна бу йил “Ипсвич” жамоасини Премьер-лигага олиб чиқди. Киран оғир жароҳат туфайли футболчилик фаолиятини 22 ёшида туганишга мажбур бўлган.

Болалар мураббийи сифатида “Тоттенхэм”дан иш топган. У  болалар мураббийи сифатида Ҳарри Кейн, Райан Мэйсон, Андрес Таусенд билан ишлаган.

Кейинчалик Маккенна 32 ёшида “Манчестер Бнайтед”да Жозе Моуриньо штабидан жой олди. Сульшер ва Ральф Рангник билан ҳам ишлашга улгурди.

2021 йили Маккенна қуйи Лига 1 даги жойини сақлаб қолиш учун курашаётган “Ипсвич”га бош мураббий сифатида таклиф этилди. 35 ёшида бош мураббий бўлган Киран кейинги мавсумда “тракторчилар”ни Чемпионшип, яна бир йилдан кейин Премьер-лигага олиб чиқди.

Киран Макенна Англия футболи тарихида жамоасини кетма-кет икки марта юқори дивизионга олиб чиққан бешинчи мураббийга айланди. “Ипсвич” 22 йиллик танаффусдан сўнг яна Премьер-лигада ўйнайди.

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти 2025 йилнинг ёзида Маккеннани жамоага олиб келмоқчи. Унгача, клуб ҳозирги бош мураббий Эрик тен Хаг хизматидан фойдаланиб туради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Realmuxlisi
13/05/2024 17:50
Manchester bnayted qoyile shunaqa klub borligini birinchi eshitishim