“Манчестер Юнайтед” ҳеч қачон бунақа шарманда бўлмаган
Жорий мавсумда чемпионлик учун курашиши кутилган “Манчестер Юнайтед” мухлислари ишончини оқлай олмаяпти.
Эрик тен Хаг шогирдлари еттинчи тур учрашувида ўз майдонида “Кристал Пэлас”га имкониятни бой берди.
Журналист Дэйв Статманнинг таъкидлашича, “Манчестер Юнайтед” бунгача Премьер-лиганинг дастлабки еттита ўйинида ҳеч қачон тўрт маротаба мағлуб бўлмаган. “Кристал Пэлас”га қарши учрашувдаги мағлубият янги антирекорд сифатида қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигаси 1992 йили ташкил этилган.
Фикрлар