«Манчестер Юнайтед» асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси, аргентиналик Лисандро Мартинес клубда яна бир неча йил қолиши мумкин.

Football Insider нашри хабарига кўра, «қизил иблислар» раҳбарияти Мартинес билан амалдаги шартномада назарда тутилган бир йиллик узайтириш бандини ишга туширишни режалаштирмоқда. Чунки ҳозирги келишув жорий мавсум якунида ўз кучини йўқотади.

Манбага кўра, агар Мартинес яхши спорт формасини сақлаб қолса ва ишончли ўйин намойиш этишда давом этса, «Манчестер Юнайтед» унга мутлақо янги шартнома таклиф қилишга ҳам тайёр.

28 ёшли марказий ҳимоячи бу мавсум Англия премьер-лигасида икки ўйинда майдонга тушди ва ҳозирча гол ёки голли пас билан ажралиб турмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!