“Манчестер Юнайтед” Ибрагимовичнинг ҳамюртини олиб келмоқчи

“Манчестер Юнайтед”  Лиссабоннинг “Бенфика” клуби билан швециялик ҳимоячи Виктор Линделоф борасида музокаралар олиб бормоқда.

Sky Sports нашрининг маълум қилишича, “қизил иблислар” Викторнинг трансфери борасида лиссабонликлар президенти Луис Фелипе Виейра билан гаплашишган ва унинг қишки трансфер даврида сотиб олишни муҳокама қилишган.

Айтиш керакки “МЮ” 22 ёшли футболчи учун 45 миллион евро тўлашга тайёр.

Яқинда бошланадиган Африка миллатлар кубоги сабаб Эрик Байи “МЮ”га бир муддат ёрдам бера олмайди. Қолаверса, Маркос Рохонинг нобарқарор ўйини ва Фил Жонснинг тез-тез жароҳат олаётгани Жозе Моуриньюни ўйлантирмоқда. Португалиялик мутахассис юқоридаги камчиликларни айнан Виктор Линделоф билан тўлдириши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!