"Манчестер Юнайтед" икки мураббийдан бирини танлаши керак
МЮ ёзда бош мураббийлик лавозими учун вариантлар кўриб чиқади.
Бош мураббийсиз қолган "Манчестер Юнайтед" ёзда жамоага янги мураббий тайинлаш учун номзодларни кўриб чиқмоқда. Яқиндагина клуб Майкл Керрикни мавсум охиригача жамоани бошқаришини эълон қилган эди. Тахминларга кўра, "қизил иблислар" номдор мураббийни олиб келади ва у билан янги лойиҳани ишга туширади. Инсайдер Фабрицио Романо берган хабарларга кўра, ҳозирда кўриб чиқилаётган номзодлар орасида Томас Тухель ва Роберто де Зерби варианти бор. Тухель ҳозирда Англия терма жамоасида, италиялик мутахассис эса Франциянинг "Марсель" клубида мураббийлик қилмоқда.
Маълумот учун, ҳар икки мураббий ҳам ўз вақтида Англия Премьер-лигасида ишлашга улгурган.



Фикрлар