Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

«Манчестер Юнайтед» Майкл Каррикни ишдан бўшатди

"Манчестер Юнайтед" омадсиз стартдан сўнг Кэррик билан хайрлашиб, бош мураббийликка Почеттино номзодини кўриб чиқмоқда

45 ёшли англиялик мураббий жамоанинг Англия чемпионатидаги омадсиз стартидан сўнг бош мураббийлик лавозимини тарк этмоқда. 2026 йил январь ойида Кэррик мавсум охиригача вақтинчалик мураббий сифатида "МЮ"ни қабул қилиб олган эди. Май ойига келиб эса клуб раҳбарияти унга ишонч билдириб, мутахассис билан 2028 йилгача шартнома имзолагани эълон қилинганди.

Эндиликда манкунианликлар жамоага янги бош мураббий сифатида Маурисио Почеттино номзодини кўриб чиқмоқда. Аввалроқ аргентиналик мутахассис "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

АПЛнинг 10 туридан сўнг "Манчестер Юнайтед" атиги саккиз очко тўплаб, турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳозирча лигани тарк этиш хавфи юқори бўлган зонани тарк эта олгани йўқ.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ