“Манчестер Юнайтед” ўйинини ўзгартирадиган футболчи топилди

“Манчестер Юнайтед” келаси мавсум олдидан жиддий ўзгаришларга юз тутади.

Клуб хўжайинлари қаторига қўшилган сэр Жим Рэтклифф ёш, бақувват ва тезкор футболчилардан таркиб топган жамоа шакллаштиришга қарор қилган.

Ҳимоя чизиғига янги етакчи топилди. Рэтклифф “Эвертон”дан Жеррэд Брэнтуэйтни олиш учун 93,6 миллион евро сарфлайдиган бўлди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатди.

Қизиғи шундаки, Transfermarkt портали “Эвертон” билан 2027 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга бўлган футболчини 30 миллион еврога баҳолаган.

Манчестерликлар “Реал” ва “Арсенал” каби даъвогарларни енгиш учун бир неча баравар кўп харажат қиладиган бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!