“Манчестер Юнайтед” Қатарда порлаётган юлдузни оляпти

Қатардаги жаҳон чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Коди Гакпо бир неча гранд клублар эътиборига тушди.

Хусусан, “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари ПСВ клуби раҳбарияти билан боғланиб Гакпонинг трансфери бўйича маълумот сзраган.

Таниқли журналист Николо Скира томонлар айни пайтда трансфер бўйича музокара ўтказаётганини тасдиқлади.

“Манчестер юнайтед” истеъдодли ҳужумчига 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган шартнома таклиф қиляпти.

Гакпо жаҳон чемпионатининг гуруҳ баҳсларининг барчасида рақиблар дарвозасини ишғол қилишни уддалади. 23 ёшли футболчи 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!