"Манчестер Юнайтед" "Реал"дан келган икки юлдузидан воз кечди

"Манчестер Юнайтед" раҳбарлари келаси ёзда жамоани қайта қуришни режалаштирилмоқда. "Transfer News Live" нашрининг хабар беришича, "қизил иблислар" ҳимоячи Рафаэль Варан ва ярим ҳимоячи Каземирони кейинги мавсумда жамоада олиб қолмоқчи эмас.

Манбага кўра, "Реал"нинг собиқ футболчилари Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин. Рафаэлнинг шартномаси жорий мавсум охирида якунланади. Бразилиялик хавбекнинг эса манкунианликлар билан 2026 йилга қадар мўлжалланган келишуви бор. Аввалроқ, Каземирога Кришитиану Роналду ҳаракат қилаётган "Ан-Наср" қизиқиш билдириаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.  

Маълумот учун, нуфузли "Transfermarkt" портали мутахассислари 32 ёшли жанубий америкалик футболчини 30 миллион еврога, 30 ёшли французни эса 25 миллион еврога баҳоламоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!