“Манчестер Юнайтед”: Шу суперҳужумчини олмасак бўлмайди
“Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри.
Манбанинг таъкидлашича, 25 ёшли футболчинга “Манчестер Юнайтед” жиддий тарзда қизиқмоқда. Манчестерликлар миланликлардан аргентиналик юлдузнинг трансфери бўйича маълумот сўраган.
Мартинес 2018 йилдан бери “Интер” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўз вақтида унга “Барселона” харидор бўлганди. Лекин клуб раҳбарияти ўз ўйинчисини Каталонияга қўйиб юбормаган.
Лаутаронинг ўзи бор эътиборини Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатига қаратган ва айни пайтда жамоасини ўтгартириш масаласини муҳокама қилмоқчи эмас.
Фикрлар