“Манчестер Юнайтед” уч нафар суперҳужумчини нишонга олди

  • 13 июня, 2024, 10:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар вақтида ҳужум чизиғини кучайтириш бўйича иш олиб боради.

Tecno

The Sun нашрининг ёзишича, манчестерликлар бу позицияга уч нафар футболчидан иборат рўйхат шакллантирди.

Манбага кўра, клуб мутасаддилари “Болонья”дан Жошуа Зиркзее, “Брентфорд”дан Айвен Тоуни ва “Лилль”дан Жонатан Дэвидни олиб келишга ҳаракат қилади.

Экспертлар Тоуни ва Дэвиднинг клуб билан шартномаси якунланишига бир йил қолгани бу трансферларни амалга оширишни осонлаштиради, деб ҳисобламоқда.

Якунланган мавсумда Жонатан Дэвид 26 та гол, 9 та ассист қайд этди. Узоқ муддатли дисквалификацияни ўтаб, яна майдонга қайтган Айвен Тоуни 17 та учрашувда тўртта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.  Зиркзее эса, ўз ҳисобига 12 та гол ва еттита ассист ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию