"Манчестер Юнайтед" Ван-Биссакани сотмоқчи

  • 14 июня, 2024, 14:28
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ўнг қанот ҳимоячи Ван-Биссакани сотиши мумкин. Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, агар манкунианликларга фойдали таклиф тушса, уни сотишга қарши эмас.

Tecno

Аароннинг "қизил иблислар" билан шартномаси кейинги йили ёзда якунига етади. Раҳбарият 26 ёшли ҳимоячини кейинги йили текинга қўйиб юбормаслик учун ҳам уни сотмоқчи.  Қайд этилишича, Ван-Биссакага АПЛ ва Италия А Серияси клублари қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Биссака ўтган мавсум АПЛнинг 22 учрашувида қатнашиб, иккита голли узатмани амалга оширди. У 2019 йилдан буён "Манчестер Юнайтед"да ўйнаб келмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию