"Манчестер Юнайтед" ёзда катта хатога йўл қўйди

Ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед" Коди Гакпо билан шартнома имзолашни истамаган эди. 

ПСВнинг 23 ёшли ҳужумчиси трансфер бозорида жиддий талабга эга эди, аммо нидерландиялик футболчига асосий даъвогарлар сифатида айнан “қизил иблистлар” деб аталганди. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Эйндховен клуби Гакпони 50 миллион еврога сотишга тайёр бўлган, бироқ "Юнайтед"дан расмий таклиф бўлмаган.

Коди Гакпо жорий мавсумда 23 ўйинда 13 гол ва 17 голга ассистентлик қилди. Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" ёзда Антонини "Аякс"дан 95 миллион евро эвазига сотиб олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!