“Манчестер Юнайтед” зўр ўйинчи топди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти таркибни кучайтириш мақсадида “Челси” ҳужумкор футболчиси Кристиан Пулишичга оғиз солмоқда, деб хабар тарқатди The Athletic нашри.

Манбанинг таъкидлашича, манчестерликлар америкалик футболчини мавсум охирига қадар ижарага олишни режалаштирган.

Кристиан Пулишич жорий йил охирида Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатигача спорт формасини йўқотиб қўймаслиги учун мунтазам майдонга тушишни истаяпти. Бироқ, “аристократлар” бош мураббийи уни асосий таркибнинг муқим ўйинчиси ҳисобламайди.

24 ёшли футболчи ўтган мавсум ҳам премьер-лигада атиши 22 та учрашувда иштирок этди. Шунга қарамай, рақиблар дарвозасига олти марта йўл топа олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!