Манчестер Юнайтед зудлик билан ўнта футболчидан қутилиши керак

Daily Mail хабарига кўра, “Манчестер Юнайтед”нинг ёзги трансферлар ойнаси учун бюджети 50 миллион фунтни ташкил қилади. Бу молиявий фейр-плейга риоя қилиш билан боғлиқ.

"Юнайтед" ўз футболчиларини сотиш орқали янги ўйинчиларни қўлга киритиш учун қўшимча маблағ тўплаши мумкин. Клуб ёзда 10 га яқин футболчилар билан хайрлашиши тахмин қилинмоқда.

Қайд этилишича, Эрик тен Хагни “қизил иблислар”нинг трансфер сиёсатига таъсири камаяди. Кейинги мавсумда ҳам клубда қолиши тастиқланган мураббий кўпроқ эътиборини жамоа билан ишлашга қаратади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!