"Манчестер Юнайтед"га характерли футболчи келди

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рафаэль Варан яқинда “қизил иблислар” сафига қўшилган Каземиро ҳақида гапирди.

"У жуда кучли футболчи ҳисобланади. Менимча, у жамоани барқарор ўйнашига ёрдам бера олади. Шунингдек, ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги мувозанатни яхши сақлай олишига ишонаман. Унинг келиши жамоага ғалаба қозониш менталитетини қайтара олади. У кучли характерга эга футболчи”, - дея Вараннинг сўзларини келтиради “Sky Sports” нашри.

Маълумот ўрнида Каземиро "Реал" таркибида 18 та соврин ютган.

Келишув 60+10 миллион евро эвазига амалга оширалди. “Қизил иблислар” ва футболчи ўртасидаги шартнома 2026 йилнинг июнига қадар тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!