“Манчестер Юнайтед”ни ким бошқариши маълум бўлди
“Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида “Вест Хэм”дан мағлубиятга учраган эди.
Бу мағлубият ортидан клуб раҳбарияти нидерландиялик бош мураббий Эрик тен Хагни ишдан бўшатди.
Эрик тен Хаг жамоани 2022 йилнинг ёзида қабул қилиб олганди. Бир неча ой клуб кутилмаганда нидерландиялик мутахассис билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача узайтирганди.
Энди жамоани вақтинча нидерландиялик бош мутахассис Рууд ван Нистелрой бошқариб туради. Рууд футболчи сифатида юлдузли даврларини айнан “Манчастер Юнайтед”да ўтказган.
Бир неча ой муқаддам клуб раҳбарияти уни Эрик тен Хагга ёрдам бериш учун олиб келганди. Кейинчалик футболчилар жамоани айнан ван Нистелрой бошқаришини истаётгани ҳақида хабарлар кўпайган эди.
Фикрлар