“Манчестер Юнайтед“ни март ойида жиддий синов кутмоқда

МЮ клубини март ойида жуда тиғиз ва шу билан бирга, кучли жамоаларга қарши тақвим кутиб турибди. Клуб мухлислари бу ойни анча пайт эсдан чиқармаслиги кутилмоқда. 

Демак, март ойининг 1-ўйини дерби билан бошланади. “Қизил иблислар“ 6 март куни “Манчестер Сити“ майдонига ташриф буюради.

6 кундан сўнг клуб ўз уйида “Тоттенхэм“ни қабул қилади, орадан 3 кун ўтиб эса Рангник шогирдлари ЕЧЛ доирасида “Атлетико“ни меҳмон қилади. 20 март кунида “манкунианлар“ “Ливерпуль“ майдонига сафар қилади.

Шунингдек, асосий етакчилари тўп тепадиган Португалия терма жамоаси ҳам айни март ойида ЖЧ саралашида иштирок этади. Португаллар 24 март санасида Туркияга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!