Манчестердан кетишини айтган юлдузга бир кунда учта клуб топилди

“Манчестер Юнайтед” қанот ҳужумчиси Маркус Рэшфорд жамоасини ўзгартиришга қарор қилгани ҳақидаги хабар тарқатилганидан кейин Европанинг уч клуби унга жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Маркус имкон бўлса, январдаёқ бошқа клубга ўтишни режалаштирган. Тажрибали форвардга ҳозирнинг ўзида Франциядан “Марсель”, Англиядан “Астон Вилла” ва Италиядан “Наполи” иш беришга тайёр.

Анчадан бери ПСЖ мутасаддилари ҳам Рэшфордни жамоага қўшиб олишни ўйлаб юрибди. Айниқса, ўтган ёз Килиан Мбаппе Парижни тарк этганидан кейин клубнинг Рэшфорд бўйича режалари яна кун тартибига қайтган.

“Наполи”ни бошқараётган Антонио Конте ҳам клуб хўжайинларига шахсан учраб, Рэшфордни тезроқ трансфер қилишни сўрагани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!