Манчестерликлар 100 миллион евролик ўйинчи трансфери устида иш бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча Англия премьер-лигасининг етакчи клублари диққат марказида қолмоқда.

TEAMtalk манбасига таяниб ёзган Transfer News Live хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» 26 ёшли Германия терма жамоаси аъзосини қишки трансфер ойнасида қўлга киритиш бўйича ишларни бошлаб юборган. Маълумотларга қараганда, «шмеллар» ўз юлдузи учун 90–100 миллион евро атрофида тўлов талаб қилмоқда.

Transfermarkt портали Феликс Нмечанинг бозор қийматини 65 миллион евро деб баҳолайди. Футболчининг «Боруссия» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. 

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Нико Ковач бошқарувидаги жамоа сафида 10 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!