Манчестерликлар 2027 йилда олинадиган футболчи топиб қўйди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» 21 ёшли «Ньюкасл» ҳимоячиси Льюис Холлни ўз рўйхатидан чиқармагани маълум бўлди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, «қизил иблислар» англиялик футболчини 2027 йилда ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Клуб ўтган ёзда уни трансфер қилишга уринган, аммо бу ҳаракат муваффақиятсиз якунланган эди.

Шу билан бирга, хабарда қайд этилишича, «Ньюкасл» Льюис Холлни қўйиб юбориш ниятида эмас. Аксинча, клуб унга яхшироқ молиявий шартлар таклиф этилган янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Ҳозирги пайтда Льюис Холлнинг «Ньюкасл» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Transfermarkt интернет-портали маълумотларига кўра, ёш ҳимоячининг бозор қиймати 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!