Манчестерликлар Франциядан зўр ҳужумчи топди
Англия Премьер-лигасидаги мавқеини тиклашга уринаётган “Манчестер Юнайтед” ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида янги ўйинчи оладиган бўлди.
Манчестерликлар Мали миллий терма жамоаси ва Франциянинг “Осер” клуби ҳужумчиси Лассин Синайоко ҳамда унинг атрофи билан музокараларни муваффақиятли якунлаш арафасида турибди.
Бу ҳақда Africafoot нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Манчестер Юнайтед” 26 ёшли ҳужумчи билан январь ойида дастлабки шартномани имзолаб, уни мавсум якунланганидан кейин эркин агент мақомида Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтишини ҳал қилиб қўймоқчи.
Синайоконинг янги жамоадаги маоши йилига 3 миллион евро атрофида бўлиши ҳам муҳокама қилинмоқда.
Жорий мавсумда Синайоко Франция чемпионатида 17 та ўйинда майдонга тушиб, олти гол ва икки голли узатма қайд этди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 7 миллион еврога тенг.



Фикрлар