Манчестерликлар "Ливерпуль" истеъдодини олиб қўйди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Исаак Конде яна бир инглиз гранди – «Манчестер Юнайтед» сафига йўл олди. Бу ҳақда трансферлар бўйича маълумотлари билан танилган инсайдер Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, «қизил иблислар» 16 ёшли иқтидорли футболчининг трансфери бўйича барча масалаларни ҳал этган. Келишувнинг асосий шартлари сўнгги бир неча соат ичида тўлиқ келишиб олинган.

Ўтган мавсумда Конде «Ливерпуль»нинг 18 ёшгача бўлганлар жамоаси таркибида олти ўйинда майдонга тушган. Ёш ярим ҳимоячи шу баҳсларда бир марта голли пас муаллифига айланган.

Янги мавсумда Англия премьер-лигасидан уч тур ўтганидан сўнг «Манчестер Юнайтед» тўрт очко жамғарган. Манкунияликлар мамлакат чемпионати жадвалида ҳозирча 11-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!