Манчестерликлар қишки трансферлар учун уч футболчини нишонга олди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти қишки трансферлар ойнасида жамоанинг марказий чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, манчестерликлар Англия Премьер-лигасида ўз салоҳиятини намойиш қилиб келаётган уч нафар ярим ҳимоячидан бирини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
Рубен Аморим тасдиқлаган рўйхатган қуйидаги футболчилар киритилди:
— Эллиот Андерсон (“Ноттингем Форест”)
— Адам Уортон (“Кристал Пэлас”)
— Карлос Балеба (“Брайтон”).
Маълумотларга қараганда, бош мураббий Рубен Аморимнинг бош мақсади Карлос Балебани жамоа таркибида кўриш. Агар бу режа амалга ошмаса, манчестерликлар Андерсон ва Уортонни олишга уриниб кўради.



Фикрлар