Манчестерликлар уч ҳимоячини нишонга олди
Янги мавсумда Европа Чемпионлар лигасида иштирок этадиган “Манчестер Юнайтед” таркибини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Манчестерликлар ёзги трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида бир вақтнинг ўзида бир нечта футболчини кузатяпти.
Инсайдер Бен Жейкобс маълумотига кўра, “Манчестер Юнайтед” спорт бўлими мутасаддилари диққат марказида Карлос Аугусто (“Интер”), Льюис Холл (“Ньюкасл”) ва Оливер Скарлс (“Вест Хэм”) турибди.
Улар орасида энг устувор номзод сифатида айнан Льюис Холл кўрилмоқда.
Ўтган Англия Премьер-лигаси мавсуми якунига кўра, “Манчестер Юнайтед” 71 очко билан учинчи ўринни эгаллади ва келаси мавсум учун УЕФА Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Фикрлар