Манчестерликларга бу юлдуз умуман керак эмас

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Марсель» жамоасида тўп сураётган вингер Мэйсон Гринвуд «Манчестер Юнайтед»га қайтмайди. Бу ҳақда футбол оламида ишончли манба сифатида танилган инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Унинг маълумот беришича, «қизил иблислар» раҳбарияти «Марсель» клубига Гринвуд бўйича орқа сотиб олиш бандини ишга тушириш нияти йўқлигини расман етказган. Шу боис энди француз клуби футболчини сотиш масаласида унга жиддий қизиқиш билдирган «Фенербаҳче» билан расмий музокараларни бошламоқчи.

Манбаларга кўра, агар трансфер амалга ошса, «Манчестер Юнайтед» тахминан 11,7 миллион евро миқдорида маблағ олади. Бу сумма Гринвуд шартномасида кўзда тутилган қайта сотишдан фоиз олиш банди орқали таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, 2025/26 йилги мавсумда Мэйсон Гринвуд барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 11 та голли узатма берди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!