Манчестерликларнинг ёш юлдузи "Реал"ни танлади
Қарорга келиш осон бўлмади
«Манчестер Юнайтед»нинг ёш ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жей-Жей Габриэль яқин кунларда Мадриднинг «Реал» клубига ўтиши кутилмоқда.
16 ёшли футболчи аллақачон Испания пойтахтида машғулотларга қўшилган. Журналист Бен Фернандес Сантоснинг хабар беришича, ҳозирча томонлар трансфер бўйича айрим техник масалаларни келишиб олишмоқда, яқин кунлар музокаралар учун ҳал қилувчи бўлиши мумкин.
Ёш англиялик футболчига даъвогар бўлган «Барселона» эса энди курашдан четга чиққан. «Қизил иблислар»нинг ёшлар жамоаси аъзосига мюнхенлик «Бавария» ва «Пари Сен-Жермен» клублари ҳам қизиқиш билдиргани айтилган. Жей-Жей Габриэль ҳали «Манчестер Юнайтед»нинг асосий таркибида дебют қилишга улгурмаган.
Изоҳлар (0)