Манчини А Серия чемпионлиги учун кучли рақобат бўлишига ишонмоқда

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчинининг фикрича, янги мавсумда А Серия чемпионлиги учун кураш кескин кечади.

“Ювентус” ҳали ҳам энг мукаммал таркибга эга, аммо аминманки, бу чемпионат кутилмаган воқеаларга бой бўлади ва скудетто учун кўпроқ жамоалар даъвогарлик қилади. Ўйлайманки, "Интер", "Наполи", "Милан", "Рома", шунингдек, "Аталанта" бу мавсум энг яхши жамоалар қаторида эканини тасдиқлайди”, - дейди Манчини.

Айтиш керакки, Италия чемпионатида кетма-кет 9 мавсумдан буён "Ювентус" ғолибликни ҳеч кимга бермаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)