Манчини Аргентинага қарши ўйини учун Италия терма жамоасига кимларни чақирди?

Эртага 1 июнь куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида Жанубий Америка чемпиони – Аргентина ҳамда Европа чемпиони Италия терма жамоалари ўртасида Диего Марадона хотирасига бағишланган учрашув бўлиб ўтади.

Қуйида Италия терма жамоасининг ушбу учрашувга чақирилган футболчилар рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин:

▪️Дарвозабонлар: Крагно, Доннарумма, Голлини, Мерет.

▪️Ҳимоячилар: Ди Лорензо, Флорензи, Лаззари; Ачерби, Бастони, Бонуччи, Келлини; Эмерсон, Спиназзола.

▪️Ярим ҳимоячилар: Барелла, Кристанте, Фраттеси, Жоржинҳо, Локателли, Пессина, Тонали, Верратти.

▪️Ҳужумчилар: Белотти, Бернардески, Гнонто, Инсине, Пеллегрини, Политано, Распадори, Скамакка.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!