Манчини Саудиядан кетишига европалик юлдузларни сабабчи қилди

Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган Роберто Манчини нега бу мамлакатда иш юрита олмаганини очиқлади.

Манчини Осиёда иш бошлаганида жаҳоннинг энг катта маош оладиган мураббийига айланган эди. Шайхлар италиялик мутахассисга ҳар мавсум учун 21,5 миллион фунт маош тўлаб келаётганди. 

- Саудия Арабистонида кўплаб малакали мутахассислар ишлаяпти. Лекин битта муаммо бор. Терма жамоа муайян усулда футбол ўйнай олиш тажрибасига эга эмас.

Бу мамлакатга хорижлик футбол юлдузлари кўплаб келганидан бери вазият ўзгарди. Миллий терма жамоа ўйинчилар ўз клубларида ўйин амалиётига эга бўлмай қўйди.

Бундай ҳолатда мен миллий терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқишни кафолатлай олмайман, - деди Роберто Манчини.

Вазиятга яқин манбалар италиялик мутахассис Саудия Арабистони терма жамоасининг натижалари пасайиб кетгани ва маҳаллий футболчилар билан муносабат кескинлашгани ортидан ишдан олинганини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!