Мане АПЛнинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

"Ливерпуль" клуби форварди Садио Мане Англия премьер-лигасининг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, ушбу номга шунингдек Сон Хин Мин, Деле Алли ("Тоттенхэм Хотспур"), Чаглара Сеюнжю, Жейми Варди (иккаласи - "Лестер"), Ли Муссе ("Шеффилд Юнайтед") ва Рауль Хименеслар ("Вулверхэмптон") ҳам даъвогарлик қилишган эди.

Маълумот учун, Мане ўтган ой АПЛда 4 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!