Мане Европага қайтиши мумкин!
Сенегаллик машҳур ҳужумчи Садио Мане Саудия Арабистонини тарк этиб, Европага қайтиши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" портали хабар бермоқда.
Манбага кўра, 32 ёшли футболчини Австриянинг "Зальцбург" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. Садио фаолиятининг бошида ушбу клубда ўйнаган.
Сенегаллик футболчи 2023 йилнинг ёзидан буён Саудиянинг “Ан-Наср” клуби футболчиси ҳисобланади. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2026 йилда якунига етади. Унинг трансфер нархи 15 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар