Мане Суаресга етиб олди

"Ливерпуль" кеча АПЛнинг 15-турида ўз майдонида "Вест Бромвич" билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Мерсисайдликларнинг ягона голини Садио Мане киритди.

Эътиборлиси, ушбу гол сенегаллик футболчининг “Ливерпуль” таркибида киритган 69-голи бўлди. У бу борада уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес билан тенглашиб олди.

Қуйида “Ливерпуль” тарихидаги энг яхши тўпурарлар билан танишиб олишингиз мумкин:

1. Робби Фаулер – 128 голов

2. Стивен Жеррард – 120

3. Майкл Оуэн – 118

4. Муҳаммад Салоҳ – 86

5-6. Садио Мане – 69

5-6. Луис Суарес – 69

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!