Мане яккаланиб қолди

"Бавария" ҳужумчиси Садио Маненинг жамоадоши Лерой Сане билан жанжалдан сўнг ишлари яхши эмас. Чемпионлар лигасида "Манчестер Сити"дан мағлуб бўлгач, сенегаллик ҳужумчи Саненинг юзига зарба берганди.

Шундан сўнг Маненинг жамоа билан муносабатлари ёмонлашди. Ҳозирда Садио билан фақат ватандоши Буна Сарр билан алоқада.

Мюнхен клуби келаси ёзда 31 ёшли футболчини сотишни режалаштирмоқда. Аввалроқ, Мане собиқ клуби "Ливерпуль"га қайтиши ҳақвида хабарлар эълон қилинганди.

Африкалик футболчи жорий мавсум Бундеслигада 22 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!